Кафедра тиббий таълим, илмий тадқиқот ва клиник амалиётни бирлаштиради. Кафедра мудири — тиббиёт фанлари доктори, профессор Равшанбек Бабажонович Абдуллаев.

Жамоа таркибида профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар ва ассистентлар фаолият юритади. Талабаларга назарий билим бериш билан бирга клиник фикрлаш, касбий масъулият ва беморга эътиборли муносабатни шакллантиришга аҳамият қаратилади.

Кафедранинг илмий мактабида устоз ва шогирд анъанаси алоҳида ўрин тутади. Ёш тадқиқотчилар илмий ишлар, диссертациялар, фан олимпиадалари ва инновацион лойиҳаларда устозлар раҳбарлигида қатнашади.

Кафедра шиори: «Per scientiam, compassionem et patientiam ad sanitatem!» — «Илм, меҳр ва сабр-тоқат орқали соғлиққа!»