Кафедра 1994-йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалида «Факултет терапия» номи билан мустақил фаолият бошлаган. Биринчи мудир тиббиёт фанлари доктори, профессор Равшанбек Давлетович Қурбонов бўлган. Дастлабки жамоа таркибида R.B. Абдуллаев, Ж.А. Ғапуров, А.Ш. Юсупов, К.А. Ибрагимов, А.Д. Атажанова, Ш.А. Хўжаев, Ф.Х. Худайқулова ва К.Р. Рўзметов фаолият юритган.

1995–2012-йилларда кафедрага профессор Равшанбек Бабажонович Абдуллаев, 2012–2015-йилларда тиббиёт фанлари доктори Дилфуза Сабуровна Маткаримова, 2015–2017-йилларда яна профессор R.B. Абдуллаев раҳбарлик қилган. Кейинги даврда кафедрани Азада Батировна Якубова бошқарган.

2022-йил сентабр ойида кафедра «Ички касалликлар, реабилитология ва халқ табобати» номини олган. 2025-йилдан унинг номи «Ички касалликлар, нефрология, гемодиализ ва реабилитология» кафедраси деб юритилади. 2026-йилда профессор Равшанбек Бабажонович Абдуллаев яна кафедра мудири этиб тайинланган.

Кафедра алманахида фаолият даврида 150 дан ортиқ клиник ординатор ва 20 дан ортиқ магистр тайёрлангани қайд этилган. Битирувчилар амалий соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим соҳаларида фаолият юритмоқда.