Урганч давлат тиббиёт институти Ички касалликлар, нефрология, гемодиализ ва реабилитология кафедраси ассистенти.
2014–2020-йилларда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Даволаш иши йўналишида таҳсил олган. 2021–2024-йилларда шу филиалнинг Терапия (йўналишлар бўйича) мутахассислиги магистратурасида ўқиган.
2019-йил октябридан 2023-йил октябригача Урганч шаҳар 1-сон оилавий поликлиникасида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган. 2023-йил октябридан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Ички касалликлар, реабилитология ва халқ табобати кафедрасида ассистент сифатида фаолият бошлаган.

