Урганч давлат тиббиёт институти Ички касалликлар, нефрология, гемодиализ ва реабилитология кафедраси ассистенти.
1998–2005-йилларда Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалида таҳсил олган. 2005–2008-йилларда Тошкент тиббиёт академиясида Гастроэнтерология йўналиши магистратурасида ўқиган.
2009–2010-йилларда Урганч шаҳар марказий поликлиникасида гастроэнтеролог, 2010–2016-йилларда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Умумий амалиёт шифокорларини тайёрлаш кафедрасида ассистент бўлиб ишлаган. 2017–2018-йилларда Тошкент вилояти шифохонаси ва Чирчиқ шаҳар марказий поликлиникасида, 2019–2023-йилларда Урганч шаҳар марказий поликлиникасида гастроэнтеролог сифатида фаолият юритган.
2023-йилдан кафедрада фаолият олиб боради. 2024-йилдан Тошкент тиббиёт академиясида мустақил изланувчи сифатида «Сурункали гепатитлар диетотерапиясини маҳаллий оқсилга бой ва ихтисослашган парҳез маҳсулотлари билан такомиллаштириш» мавзусида илмий иш олиб бормоқда. 10 га яқин илмий мақола муаллифи.

