Урганч давлат тиббиёт институти Ички касалликлар, нефрология, гемодиализ ва реабилитология кафедраси ассистенти.

2015–2019-йилларда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг Даволаш иши йўналишида, 2019–2021-йилларда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида таҳсил олган. 2021–2024-йилларда шу филиалда Ички касалликлар мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган.

2020-йил мартидан Хива тумани 41-сон оилавий поликлиникасида, 2021-йил октябридан Хива шаҳар 2-сон оилавий поликлиникасида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишлаган.

2023–2025-йилларда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг Ички касалликлар, реабилитология ва халқ табобати кафедрасида ассистент бўлган. 2025-йилдан Урганч давлат тиббиёт институтининг ҳозирги номдаги кафедрасида ассистент. 6 та илмий мақола ва 8 та тезис чоп эттирган.